Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади. Орасталик бизнинг қон-қонимизга сингиб келаётган қадриятлардан бири, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Президентимиз томонидан шу йил имзоланган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор бунинг яққол тасдиғидир.
Барча туман ва шаҳарлардаги жами 7794та қишлоқ ва маҳаллада умумий қиймати 20,8 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи параметрлар тасдиқланди. Шу қарор асосида Давлат дастури асосида “Бештерак” маҳалласи, Бештерак кўчасининг 1300 метри тўлиқ асфальтлаштирилди. Маҳалла фуқаролари равон йўллардан мамнун. Асфалт ётқизиш ишларига “Бештерак” маҳалласидан сайланган депутатимиз Мирислом Усмонов бошчилик қилди.
Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши депутати М.Усмонов саъйи харакати билан шу йили 110 дм.ли 560 метр ичимлик сув қувури тортишга, хонадонларга Интернет тармоғи тортилди. Бу билан маҳалла аҳлининг оғири енгил бўлди.
Дарвоқе, уй ҳам, кўча ҳам ўзимизники, унинг тозалиги ва ободлиги эса она Ватанимиз гўзаллигига гўзаллик қўшади. Дарҳақиқат, бугунги кунда барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, намунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда. Натижада одамларимизнинг ўз ҳаётига бўлган ишончи юксалиб, яшашга, келажакка бўлган интилиши кучаймоқда.Ободлик бор жойда, файзу барака, ривожланиш бўлади.