Тараққиёт стратегияси – давлатимиз қудрати, фаровонлиги асоси

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашида “Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда фаол иштирок этамиз” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир тингловчилар билан бевосита жонли мулоқот ва бошқа ноанъанавий усулларда ташкил этилди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Мавжуда Ҳасанова, партия Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора Эшметова, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар туманлари раислари ва масъуллари, партия фаоллари ҳамда талабалар иштирок этди.

Мулоқотда сўзга чиққанлар янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида илгари сурилган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг халқимиз ва мамлакатимиз ҳаётидаги аҳамияти, унда белгилаб берилган муҳим устувор йўналишлар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Мазкур концептуал ҳужжатда ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилгани алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнггида бир қатор талаба ёшларга партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш