Миллий тараққиётимиз истиқболи акс этган маъруза

 

Бухоро давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши раис ўринбосари Шоҳиста Набиева, Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири Н.Раҳимов, Бухоро давлат тиббиёт институти фалсафа кафедраси мудири Зебинисо Ахмедова, маънавият бўлими бошлиғи Ситора Ўринова маърузанинг мазмун моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг маърузасида Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилди. Муқаддима, 7 бўлим ва хотимадан иборат маърузада мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, дунёнинг илғор демократик давлатлари қаторидан жой олиши ва жаҳон майдонида муносиб ўрин эгаллаши учун юртимизнинг яқин истиқболдаги тараққиёт йўли кўрсатиб берилган.

Президент маърузаси халқимизнинг ишончи ва орзу-ниятлари, эзгу умидларини рўёбга чиқариш мақсадида юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, фуқаролар ва миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, халқимизнинг маънавий дунёсини янада юксалтириш, Ўзбекистонда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя этиш, кафолатли даромад манбаи, тиббий хизматлар ва уй-жой, сифатли таълим билан таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш каби долзарб масалаларга эътибор қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Учрашувда таъкидланганидек, стратегияда белгилаб берилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш умуммиллий ҳаракатга айланиши, халқимиз ва ватанимиз равнақи учун барча ҳамжиҳат, фидойилик билан меҳант қилиши лозим.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш