“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалида “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз” номли маърузасида илгари сурилган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Мавзу юзасидан Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши сектор мудири Ф.Болтаева сўзга чиқиб, маърузанинг аҳамияти, унда белгилаб берилган устувор вазифалар билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш