Озод ва эркин ҳаётимиз рамзи

 

18 ноябрь куни Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа туман кенгаши ёшлар клуби етакчиси Давронбек Турғунов томонидан тумандаги Педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Байроғининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Байроғимиз ҳамиша балландларда ҳилпираб туриши, юртимизда осойишталик, тинчлик абадий бўлиши, ёшларимизнинг билимли, маънавиятли, ватанимизга содиқ, садоқатли инсонлар сифатида вояга етказиш ишига хизмат қилишга ундайди.

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгидир. Ўзбекистонимизнинг давлат рамзлари халқимизнинг шон- шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончи ифодасидир. Ўзбекистон суверенитетини белгилайдиган рамзлар орасида Давлат байроғи алоҳида ўрин тутади. Зеро, байроқ халқнинг ўтмиши ва бугуни, мустақиллиги, тинчлиги ва барқарорлигининг тимсолидир. У ер юзининг сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради.

Бугун миллий байроғимиз нафақат давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, балки Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди.

 

ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш