Сайёр қабулда аҳоли муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида Дўстлик туманидаги “Олтинводий” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий маданиятини ошириш, халқ депутатлари туман Кенгашидан сайланган депутатларни жалб қилган ҳолда кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳамда улар учун яратилаётган имтиёзлар ҳақида тушунчалар бериш мақсадида ташкил этилди.

Сайёр қабулда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муоммоларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир давомида фуқаролардан тушган 16 та мурожаат ўрганилди ва улардан 5 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар мутасаддилар иштирокида тегишли тартибда кўриб чиқилиши маълум қилинди.

“Депутат маҳаллада” тадбири вилоятнинг барча ҳудудида ўтказилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш