Тараққиёт стратегияси ўрганилмоқда

 

Жойларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқининг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Қизилтепа туманидаги 41-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди. Унда халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутатлари Ф. Темиров ва Д.Фармонова давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида илгари сурилган ташаббус ва вазифалар, жумладан, Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир сўнгида бир қатор ёшлар партия сафига қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш