Бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилинди

 

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Халқаро талабалар куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши масъул ходимлари, институтнинг ўқитувчи ва талабалари қатнашди.

Институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Р.Чориев тадбирни кириш сўзи билан очиб, барча ёшларни Халқаро талабалар куни билан табриклади.

Тадбирда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сана – Ўзбекистоннинг Давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан тарғибот чиқишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида партияга сафига қабул қилинган талабаларга аъзолик билетлари ҳамда Президент сайловида фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшларга Ўзбекистон ХДП Мирзо Улуғбек туман партия Кенгашининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш