Мустақиллигимизнинг бетакрор тимсоли!

 

Наманган шаҳридаги 37-сонли умумий ўрта-таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан «Юксакларда хилпирайвер Ватаним байроғи!» шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши масъул ходими Шахриёр Ғуломжонов ва умумий ўрта таълим мактаби директори Хайрулло Мухитдиновлар мамлакатимиз байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги билан барчани табриклаб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятдаги обрўси юксалиб бораётган сўнгги йилларда бу куннинг аҳамияти тобора ортиб бораётганлигини алоҳида эътироф этдилар.

Ўқувчиларнинг давлат рамзлари, уларнинг тасвирлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида намойиш этган чиқишлари ва давлатимиз байроғига бағишланган шеър ва қўшиқларни маҳорат билан ижро этганликлари тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.

Тадбир давомида ўқувчилар ўртасида “Қадринг ва қаддинг баланд бўлсин байроғим ” мавзусида расм чизиш танлови ўтказилди. Тадбир якунида танловда фаол иштирок этган ёшлар Ўзбекистон ХДП Наманган шахар кенгаши ёшлар етакчиси Шахриёр Ғуломжонов ҳамда тарғиботчи ёшлардан Мухаммаджон Ортиқовлар томонидан партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш