Партиядошларимиз “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасидаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ юртдошларимиз “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида Қарши давлат университети профессори Абдураҳим Эркаев ҳамда Маънавият ва маърифат марказининг Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова ҳам бор. Кўкрак нишонини эгаларига вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Юлдашев топширди.

 

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги қарори блан таъсис этилган “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан таниқли шоира, партиядошимиз Зулфия Мўминова ҳам тақдирланди.

Маънавият соҳасидаги фаолиятлари эътироф этилиб, мукофотга лойиқ топилган барча партиядошларимизни қизғин табриклаймиз.

 

 

Теглар

Фахрий
← Рўйхатга қайтиш