Бу йил Хитой коммунистик партияси ўзининг 100 йиллик юбилейини нишонламоқда. Партия бошчилигида Хитойда улкан сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказилди. Ривожланиш кўрсаткичлари бўйича дунёнинг етакчи мамлакатларидан бирига айланди. 2020 йил мамлакатда қашшоқлик тугатилгани эълон қилинди.
Бугун, 19 ноябрь куни Хитой коммунистик партиясининг ютуқлари ва келгусидаги режаларига бағишланган съезди юзасидан ташкил этилган семинар доирасида брифинг ўтказилди. Унда видеоконференцалоқа тизимида Ўзбекистондаги бешта сиёсий партия, жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакиллари – Марказий Кенгаш раисининг ўринбосари Тўлқин Тўрахонов, Мафкура ва маърифий ишлар бошқармаси мудири Малика Рашидова, партия бош маслаҳатчиси Михаил Ельшов қатнашди.
Брифингда Хитой компартияси бошчилигида эришилган тарихий ютуқлар, халқ манфаатлари ҳамма нарсадан устун деган ғоя асосида амалга оширилган изчил ислоҳотлар ва келгуси режалар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Хитойнинг ривожланиш тарихи ва истиқболи, халқ демократиясининг турмуш фаровонлигини оширишдаги аҳамияти тўғрисида дунёнинг кўплаб давлатларидан сиёсатчи ва мутахассислар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати