Аёллар билан юзма-юз

 

Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу эса қабул қилинаётган қонунлар, Президент фармон, қарорлари ва бошқа меьёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топмоқда.

Бироқ бир муаммо борки, у барчани ташвишга соляпти. Бу охирги йилларда оилавий ажралишлар сони ортиб бораётганганлигидир. Бунинг оқибатида, асосан, аёллар ва болалар жабр кўрмоқда. Аёллар ўртасида жиноятга қўл уриш ҳоллари учраяпти. Бу каби салбий ҳолатлар ишсизликдан ёки бирор-бир касбга эга бўлмасликдан келиб чиқяпти.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Боғот туман кенгаши ва вилоят кенгаши томонидан тумандаги Енгил саноат касб-ҳунар мактабида “Тадбиркор аёл” уюшмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимлари, туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамда халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутатлари ҳамкорлигида хотин-қизларни касбга ва тадбиркорликка йўналтириш, уларнинг бандлигини таьминлаш, ҳамда ажримлар масаласида "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи  хотин-қизлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда тикувчилик, қандолатчилик, паррандачилик, асаларичилик йўналишларида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳам иштирок этиб, соҳага қизиқиш билдирган кўплаб хотин-қизларни доимий ишга қабул қилдилар. Хусусан, “Боғот текс” хусусий корхонасига 2 нафар хотин-қиз тикувчи қилиб ишга қабул қилинган бўлса, ”Тадбиркор аёл” уюшмаси томонидан 13 нафар хотин-қизлар касбий таълимга йўналтирилди.

Учрашувда мутахассислар иштирокида оилавий ажримлар масаласи муҳокама қилиниб, бу оғриқли масаланинг олдини олиш юзасидан бир қанча таклифлар билдирилди.

Тадбир давомида фуқаролардан уй-жой, оилавий ажрим, бола пули, бандлик масаласида 12 та мурожаат тушган бўлса, улардан  6 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 таси муддат талаб қилиши сабабли депутатлик сўрови орқали ҳал қилиниши маълум қилинди, 4 тасига эса ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш