Бектемирда “Ёш китобхонлар форуми” ўтказилди

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жамиятда маънавият, маърифатни юксалтиришга бағишлаб ўтказган йиғилишларидан бирида: “Ҳаммамиз учун айни пайтда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала, яъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини, уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга қаратилган ишларимизни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси турибди”, – деган эди.

Эътиборлиси, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган китобхонликни тарғиб қилиш бутун юртимизда кенг қулоч ёйди. Жумладан, китоб тарғиботига, китобхонликни рағбатлантиришга бағишланган кўплаб тадбирлар, лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бектемир туман кенгаши томонидан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилди.

“Ёш китобхонлар форуми” деб номланган тадбирда барча ёшдаги китоб ихлосмандлари иштирок этди. Тадбир доирасида ташкил этилган китоблар кўргазмасида кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бадиий, илмий китоблар намойиш этилди. Тадбир давомида иштирокчилар ўқиган китоблар, китобхонликни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш борасида ўзаро фикр-мулоҳаза алмашдилар.

Тадбирда ҳаваскор санъаткорлар томонидан ижро этилган куй, қўшиқлар, дилрабо рақслар барчага хуш кайфият бахш этди.

 

Ўзбекистон ХДП Бектемир туман кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш