Ғаллаоролда “Қадриятлар бешигисан” мавзусида тадбир ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши томонидан мактаб ўқувчиларининг саводхонлиги ошириш ва улар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида турли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Ғаллаорол туманидаги 52-умумтаълим ўрта мактабида ўтказилди. “Менинг бағрикенг диёрим” фестивали доирасида ташкил этилган “Қадриятлар бешигисан” мавзусидаги тадбир ёш китобхонлар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Бир ҳафта давом этган адабиёт ихлосмандлари тадбирида иштирокчилар ўзлари ўқиган китоблар бўйича баҳслашдилар.

Тадбир доирасида моҳир чеварлар томонидан тайёрланган миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди. Ҳаваскор бадиий жамоалар томонидан қадим лапар ва халқ қўшиқлари ижро этилди.

Тадбирда фаол иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаган иштирокчилар Ўзбекистон ХДП вилоят кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Сарвиноз Маманова,

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш