Хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш мавзусида тадбир ташкил этилди

 

Мамлакатимизда хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга бағишланган тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган "Аёллар соғлиги - жамият бойлиги" мавзусидаги тадбирлар ҳам ушбу эзгу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Когон шаҳар кенгаши ва депутат  Н. Содиқовнинг ташаббуси билан ўтказилган тадбир ҳам хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш мавзусига бағишланди. Тадбирда эрта турмуш қуришнинг оқибатлари, соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг инсон саломатлигида тутган ўрни хусусида сўз юритилди.

Тадбир доирасида учрашувга таклиф этилган хотин-қизлар учун Когон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси мутахассислари иштирокида тиббий кўрик ташкил этилди.

Учрашувда фаол иштирок этган хотин-қизлар шаҳар партия Кенгашнинг эсталик совғалари билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон ХДП Когон шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш