Партиямиз “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

 

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали республикамизда яшил майдонларни кўпайтириш долзарб вазифа сифатида белгилаб берилган эди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “Долзарб 40 кунлик”да фаол иштирок этиш бўйича Халқ демократик партияси алоҳида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, шунга мувофиқ бутун республика ҳудуди бўйлаб амалий ишлар олиб борилмоқда.

Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, партиянинг фаоллари, 10 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлари, 1600 нафардан кўпроқ депутатлари кўчат ўтқазиш ишларида фаоллик кўрсатишмоқда, ижтимоий соҳа объектлари, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар истиқомат қиладиган ҳовли-жойлар, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотлар томонидан ажратилган махсус майдонларга манзарали, иқлим шароитига тез мослашадиган дарахт ва бута кўчатлари экилмоқда.

Нафақат кўчатларни экиб қўйиш, балки уларнинг кейинчалик қаровсиз қолмаслигини таъминлаш учун доимий иш олиб бориш чоралари белгиланяпти.

Жойларда ижтиомий ҳамкор ташкилотлар билан бирга ранг-баранг акциялар ўтказилиб, кенг жамоатчилик, электорат вакиллари ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари ҳам фаол олиб борилмоқда.

Мақсад табиатда яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалиги, иқлим мўътадиллигини сақлаш, боғдорчилик маҳсулотларининг мўллигини таъминлашга ҳисса қўшишдир.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш