Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси аъзолари ва халқ депутатлари ҳудудий кенгашлари депутатлари учун видеоконференцалоқа кўринишидаги семинар ўтказилди. Семинар “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида “Янги Ўзбекистон - Тараққиёт стратегияси” йўналишида белгиланган устуворликларни амалга оширишда, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партия гуруҳларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш”мавзусига бағишланди.
ЎзХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Боймурод Юсупов Президентимизнинг қўшма мажлисдаги нутқида кўтарилган ижтимоий масалаларни ҳал этилиши партия Сайловолди дастурида белгиланган ижтимоий вазифалар ижросини таъминлашда муҳим қадам ҳисобланишини таъкидлади. - Бунда бизнинг депутатлик корпусимиз орқали бир қатор муаммоларни аниқлаш, жумладан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли депутатлик назоратини кучайтиришимиз жуда ҳам муҳим. Партия маҳаллий кенгаш депутатларининг аҳоли билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ўз ваколатларидан самарали фойдаланишларини ҳамда депутатлик вазифаларини масъулият билан бажаришлари зарур, - деди Б. Юсупов. Нафақат одамларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, балки уларнинг юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантиришга доир таклиф ва тавсияларини жамлаш, партиянинг электорати - ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улардан келган мурожаатларни муддати кечикмаган ҳолда бартараф этиш чораларини кўриш, ҳудудлардаги ижтимоий муҳитни ўрганиш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш жараёнида депутатлик назоратини ўрнатиш, одамлар орасига чуқур кириб бориб, улар дуч келаётган муаммоларни эрта аниқлаб, ҳал қилишни таъминлашга кўмаклашишга қаратиш муҳим вазифа. Бунда муҳим ижтимоий масалалар устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарур.
Президентимизнинг қўшма мажлисидаги нутқида кўтарилган ижтимоий масалаларни ҳал этилишида депутатларнинг сайлов округларида ишлаш, жойлардаги муҳим вазифалар ижросига доир долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва Халқ депутатлари махаллий Кенгашларнинг сессиялари кун тартибига киритиш учун сайловчилар билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйишнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш муҳим аҳамиятга эга. Бунда мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришларнинг замонавий босқичида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг жойларда қонунлар ва бошқа давлат қарорлари ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишдаги роли ва масъулиятини ошириш талаб этилади.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Халилла Ешимбетов ҳам ўз сўзида ижтимоий масалаларнинг ҳал этилишида депутатларнинг сайлов округларида ишлаш, жойлардаги муҳим вазифалар ижросига доир долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва Халқ депутатлари махаллий Кенгашларнинг сессиялари кун тартибига киритиш учун сайловчилар билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйишнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш лозимлигига тўхталди. Бугун сайловчилар муаммоларини ўрганиб, уларнинг ечимини излаш йўллари қидирилмас экан, навбатдаги сайловларда қийин бўлиши қайд этилди.
Семинардаги муҳокамаларда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси депутати, партия фракцияси аъзоси Батир Айтеков, Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгаши депутати, ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари, Шуманай туман кенгаши котибият мудири Маҳмуд Есенгелдиев, Халқ депутатлари Нукус шаҳар депутати Алишер Римов сўзга чиқишди, Тараққиёт стратегиясининг еттита йўналишидаги устувор вазифалар бўйича ўз фикрларини билдиришди.
Семинар ниҳоясида партия Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Б. Юсупов Президентимизнинг қўшма мажлисидаги нутқида кўтарилган ижтимоий масалаларни ҳаётга татбиқ этишда Ўзбекистон ХДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари ва ҳудудий партия ташкилотларининг фаолиятини кучайтириш, партия гуруҳлари кесимида туман (шаҳар)даги ижро органлари раҳбарларининг ҳисоботларини Кенгашларда эшитиш бўйича ташаббус кўрсатиш, партия гуруҳи аъзоларини қонунда белгиланган ҳуқуқ ва ваколатлардан тўлиқ фойдаланиш, Кенгаш сессиялари ва (ёки) доимий комиссияларига тегишли таклифлар тайёрлаш ва киритиш орқали аниқланган муаммоларни ҳал қилишда партия гуруҳи иштирокини янада фаоллаштириш масалаларига эътиборни қаратди. Депутат замон билан ҳамнафас бўлса, ишда унум бўлади, олдинга силжиш бўлади.
Халқ демократик партияси Ахборот хизмати