“2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси фракция томонидан маъқулланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг бугун бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда фракция аъзолари томонидан иккинчи ўқиш жараёнида муҳокама қилинган “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳасида “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳаси билан Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси параметрлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида олинадиган давлат қарзининг чекланган ҳажмлари белгиланганлиги таъкидланди.

Қонун лойиҳасида фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалардан айримлари ўз ифодасини топгани алоҳида қайд этилди ва улар партия электорати манфаатлари мос келиши билдирилди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланди.

Депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисидаги масала ҳам қизғин муҳокама қилинди. Фракция аъзолари Давлат бюджетининг ҳисобот давридаги ижроси юзасидан вазирлик ва бошқа мутасадди ташкилотларга саволлар билан мурожаат қилдилар ҳамда ушбу масала юзасидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Йиғилиш кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш