"Яшил макон" лойиҳаси кўтаринки руҳда амалга оширилмоқда

 

Давлаттимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” тадбири доирасида Тахтакўпир туманида ҳам кенг кўламли хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тахтакўпир туман кенгаши ва халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Даўир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Дослық гузары” кўчасида манзарали дарахтлар экиш тадбирида иштирок этдилар.

Умуммиллий ҳаракатда Тахтакўпир тумани ҳокими, халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Жамбыл Адилов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзоси Батыр Айтеков, партия туман Кенгаши ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экдилар.

 

Қабылбек Жалиев,

Ўзбекистон ХДП Тахтакўпир туман кенгаши масъул ходими.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш