Юртимиз учун муҳим аҳамиятга эга лойиҳа

 

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, боғ яратиш ишлари бутун юртимизда кенг қулоч ёйди. Одамларнинг дилидаги, кўнглидаги бу эзгу иш ҳақиқий маънода умуммиллий ҳаракатга айланиб кетди. Айни пайтда қайси ҳудуд, қайси манзилга борманг, ниҳол экаётган, кўчат ўтқазаётган ёшу қарига кўзингиз тушади.

Шундай манзарага Данғара туманида ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Жумладан, партиядошимиз, халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутати Мирсалим Пўлатовнинг ташаббуси билан ҳудудларда кўчат экиш тадбири ўтказилди. Эътиборли жиҳати, “Долзарб 40 кунлик” лойиҳаси доирасида амалга оширилган мазкур тадирда маҳаллий иқлим шароитларидан келиб чиқиб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Маълумот ўрнида айтганда, бугунги кунда дунё бўйича 3 трлнга яқин дарахт мавжуд бўлиб, улар ҳаводаги карбонат ангидридни ютиш, ўрнига кислород ишлаб чиқариш, об-ҳавони мўътадил қилиш, атроф-муҳитни шовқиндан ҳимоя қилиш каби хусусиятларига кўра табиатнинг ажралмас бир қисми ҳисобланади. Диёримизнинг табиий иқлим шароитидан келиб чиқадиган бўлсак, яшил оламнинг минтақамиз учун аҳамияти ниҳоятда каттадир.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига кўра йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатлари экилиши юртимиз ҳақиқий маънода яшил маконга айланишига хизмат қилади.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш