Партиядошларимиз умуммиллий ҳаракатда фаол иштирок этмоқда

 

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасидаги кўчат экиш ишларида Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят Кенгаши ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, партиядошларимиз ташаббуси билан вилоят маркази – Гулистон шаҳридаги Ногиронлар уйи теварак-атрофида ҳашар ўтказилиб, қарағай кўчатлари экилди.

Мазкур тадбир доирасида партия вилоят Кенгаши яна бир савобли ишга қўл урди. 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ногиронлар уйида яшовчилар учун байрам дастурхони ёзилиб, уларга совға-саломлар улашилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти кенгаши

Ахборат хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш