Наманганликлар “Яшил макон”га ўз ҳиссаларини қўшишмоқда

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида бошлаб берилган “Яшил макон” лойиҳаси мамлакатимиз бўйлаб тобора кенг қулоч ёймоқда. Айни эзгу ташаббус миллионлаб дарахт кўчатларининг ўтқазилишида, янги боғларнинг барпо этилишида муҳим омил бўлмоқда. Хайрли ташаббусга мамлакатимизнинг барча давлат ва жамоат ташкилотлари ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Жорий йилнинг 10 декабрь кунига қадар давом этадиган дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” умуммиллий лойиҳада партия вакиллари, депутатларининг ҳам муносиб ҳиссасини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши ва Наманган шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ҳам кўчат экиш тадбирини ўтказиш ташаббуси билан чиқишди.

Наманган шаҳридаги Нодим Намангоний зиёратгоҳи хиёбонида ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирида Наманган шаҳар хокими Ғ.Жамолов, Вилоят ва шаҳар партия кенгаши масъуллари, партия фаоллари ҳамда депутатлар, шунингдек Ободонлаштириш бошқармаси вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Яшил ҳудуд бунёдкорлари кўчат экиш тадбири давомида зиёратгоҳ хиёбонига икки юздан зиёд 6 хил турдаги (каштан, дуб, павлония каби) манзарали дарахт кўчатларини экиб, партиядошларимиз “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўз фаолликларини яна бир бор намойиш қилдилар.

Мазкур “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида дарахт экиш ишлари 10 декабрь кунига қадар Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар ва туман кенгашлари томонидан, маҳалла фуқаролар йиғинларида, бошланғич партия ташкилотларида ҳам давом этади.

 

Мўътабар Қозиева,

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш