Партия фаоллари кўчат экиш акциясида иштирок этмоқда

 

"Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида ўтказилаётган “долзарб 40 кунлик” кўчат экиш акциясида Ўзбекистон Халқ демократик партияси "Аёллар қаноти" аъзолари ҳам муносиб иштирок этмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши сектор мудири Феруза Болтаева, Узун туман Кенгаши раиси Ибодулла Мусурмонов, депутатлар Саломат Гулбоева ва Гулшан Чориева ҳамда партия фаоли бўлган хотин-қизлар тумандаги “Ёшлик” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлар атрофига манзарали дарахт кўчатларини экдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш