Элликқалъада “ХДП боғи” ташкил қилинди

 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали юртимизда яшил майдонларни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги хайрли ишларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон республика Кенгаши ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, республика Кенгаши ташаббуси билан Элликқалъа туманида 1 гектар майдонда боғ ташкил қилинди.

Шунинг билан бирга, партия фаоллари, депутатлар бутун мамлакатимизда давом этаётган “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этмоқдалар. Бу борадаги ишларни ташкил этишда Қорақалпоғистон республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, партиянинг республика Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партия туман ва шаҳар кенгашлари мутасаддиларининг хизмат катта бўлмоқда.

Мазкур ташаббус юртимизнинг кўркига янада кўрк қўшилишига, янада обод бўлишига ва энг муҳими, аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон республикаси

Кенгаши ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш