Дeпутат сайловчилар билан учрашди

 

Ҳозирги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида аҳоли билан учрашувлар ўтказиб ахолини қийнаб келаётган муаммоларни чуқурроқ ўрганиб, уларни ҳал этишга жиддий эътибор қаратмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳмонов жорий йилнинг 27  ноябрь куни  Шофиркон туманида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашув  Қуйи Чуқрак, Қўрғон Вардонзе, Искогаре МФЙ фуқаролари иштирокида  ўтди.

Дастлаб депутат Ш. Рахмонов  юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратилаётган шарт- шароитлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

Учрашувда асосан элетр энергияси, йўл қурулиши, уй –жой билан таъминлаш, тоза ичимлик суви, солиқлар билан боғлиқ мурожаатлар кўтарилди.

Очиқ мулоқотлар давомида 10 дан ортиқ муаммоли масалалар кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш юзасидан Ш. Рахмонов томонидан туман мутасадди ташкилотларга қатор топшириқлар берилди.

Депутат Ш. Рахмонов Зарчабек МФЙсига ҳам бориб у ердаги ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Шу куннинг ўзида депутат тумандаги Искогаре МФЙдаги Оилавий шифокорлик пунктига ташриф буюрди. 

Аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича шароитларни ўрганди.  Оилавий шифокорлик пункти бош врачи Наврўзов Неъмат Оилавий шифокорлик пункт фаолиятини кенгайтириб поликлиникага айлантириш таклифини бериб шу бўйича амалий ёрдам сўради.

Учрашув давомида фуқаролар томонидан ўртага ташланган  масалаларнинг ҳар бири рўйхатга олиниб, қисқа фурсатларда ижросини таъминлашга келишиб олинди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш