Тараққиётимизнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди

 

Фарғона шаҳрининг “Фарғонаазот” АЖ қошидаги бошланғич партия ташкилоти томонидан "Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз" мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида “Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” доирасида амалга ошириладиган энг муҳим устувор йўналишлар белгилаб берилди.

Семинарда сўзга чиққанлар Тараққиёт стратегиясидаги устувор вазифалар мамлакатимизни яқин келажакда ривожлантириш борасида дастуриламал вазифасини бажаришини эътироф этиб, ундаги мақсад ва вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилишида ҳар бир инсон ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши лозимлигини билдирдилар.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар Кенгашининг энг йирик бошланғич партия ташкилоти ҳисобланган “Фарғонаазот” АЖ қошидаги БПТ ўзида 2000 дан зиёд фаол аъзоларни жамлаган.

 

Нурмурод Сирожов,

“Фарғонаазот” АЖ “Истиқбол” ёшлар қаноти етакчиси.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш