Бўстон ҳам яшил маконга айланади

 

Бугунги кунда атроф-муҳит софлигини, яшил оламни сақлаш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг аҳамияти беқиёсдир. Лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.

Шу кунларда Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида умуммиллий лойиҳа доирасида кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши, партия бошланғич ташкилотлари ва партия фаоллари, депутатлар муносиб иштирок этмоқда. Жумладан, халқ депутатлари Ўзбекистон ХДП Бўстон туман Кенгаши депутати Мамлакатхон Нурматованинг ташаббуси билан шаҳардаги 12-мактабгача таълим муассасасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Лойиҳа доирасидаги тадбирда партия фаоллари, муассаса ходимлари иштирок этди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш