Чўл ҳудудларда ҳам кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда

 

Маълумотларга кўра, 2019 — 2020 йилларда ўтказилган “Бир миллион дарахт” акцияси давомида мамлакатимизда жами 3 млн 800 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган. Юрт ободлиги йўлидаги ушбу хайрли иш давлатимиз раҳбарининг “Яшил макон” ташаббуси билан янада кенг кўлам касб этди ва бу тадбир халқимиз томонидан мамнуният билан қўллаб-қувватланди. Айни пайтда эса мамлакатимизнинг барча ҳудуларида “долзарб 40 кунлик” доирасида кўчат экиш ишлари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи аъзолари ҳам ушбу умуммиллий ҳаракатида фаол иштирок этмоқда. Хусусан, партиядошларимиз томонидан "Яшил макон" лойиҳаси доирасида тумандаги "Янгиғазғон" маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган "Депутатлар боғи"га мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Конимех Навоий вилоятининг чўл ва ҳудуди Қизилқум саҳросига туташиб кетган туман экани ҳисобга олинадиган бўлса, аҳоли масканларини яшил маконга, боғ-роғларга айлантиришнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Буни яхши тушунган туман аҳолиси “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Конимех туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш