Норинда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга эътибор кучайтирилди

 

Халқ депутатлари Норин туман Кенгаши депутати, Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Наима Холмирзаеванинг ташаббуси билан Ўзбекистон ХДП Норин туман кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни олдидан кўнгли ярим юртдошларимиз ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий мадад бериш ҳамда уларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, саломатликларини тиклашлари учун бепул дори-дармонлар бериш ишлари бошлаб юборилди.

Жумладан, тиббиёт бирлашмаси раҳбари бошчилигида умумий амалиёт шифокорлари ва ҳудуд патронажлари “Яйдоқ” маҳалласида яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган Дилфуза Садирова, Замира Холматова ҳамда болаликдан ногирон Хурсаной Садбаралиеванинг хонадонига бориб, уларни тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрик натижасига кўра, ушбу фуқароларда аниқланган касалликлар бўйича керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди ҳамда муолажа олишлари режалаштирилди. Хусусан, Замира Холматовага туман тиббиёт бирлашмасида саломатлигини тиклаш учун йўлланма берилди. Шунингдек, кўрикдан ўтганларнинг барчасига бепул дори-дармонлар берилди.

Уйма-уй ташкил этилган тиббий кўрик якунида тадбир ташкилотчилари томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларга совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

 

Ўзбекистон ХДП Норин туман кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш