Аҳоли билан мулоқот самарали натижа бермоқда

 

2020 йил инсоният тарихида синовлар йили бўлди. Талафотлар катта, йўқотишлар кўп, асоратлар эса ниҳоятда оғир. Энг муҳими, ана шундай мураккаб вазиятда давлатимиз, ҳукуматимиз халқни ўз ҳолига ташлаб қўйгани йўқ. Аксинча, эҳтиёжманд оилалар ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватланди. Айни шу зарурат туфайли Президентимиз ташаббуси билан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтар”лари жорий этилгани эса масаланинг оқилона ечими бўлди. Бу тизим давлат ёрдамини йўналтириб туриш, ижтимоий барқарорликни сақлаб қолиш учун асос яратди. Айни пайтда ушбу дафтарларга киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш ишларини режали ташкил этишда, рўйхата олинганларга қараб кейинги ишлар  мувофиқлаштирилмоқда.

Мазкур тизимнинг жойларда қай тартибда ишлаётганлиги ҳамда ушбу дафтарларга киритилган фуқароларни қамбағалликдан чиқариш борасида қилинаётган ишлар ҳолати билан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Вафоев Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Жомбой туманларига ташриф буюрди.

Жумладан, депутат Пайариқ туманидаги “Сарисув”, “Чоштепа”, “Оққўрғон”, ”Хўжа Исмоил”, “Маниобод”, Жомбой туманидаги “Каттақишлоқ” ва “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинларида  бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказди. Мулоқот чоғида Қонунчилик палатаси депутати  муҳокама этилаётган янги қонунлар, мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида маълумотлар бериб, одамларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди. Сайловчиларга Ўзбекистон ХДПнинг электорат манфаати йўлида амалга ошираётган ишлари билан қизиқди.

Депутат маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий аҳволи билан танишди. Хусусан, Пайариқ туманидаги “Хўжа Исмоил” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Мирзаев, “Каттақишлоқ” маҳалласида яшовчи Д.Қаршиева ва С.Кироновлар хонадонида бўлиб, “Темир дафтар”дан чиқариш учун амалга оширилган ишларни ўрганди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Kўзланган эзгу мақсадларнинг рўёби эса нафақат юртдошларимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга, балки мамлакатимизнинг жаҳондаги ривожланган давлатлар сафига қўшилишига мустаҳкам замин яратади.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш