Депутат сайёр қабул ўтказди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ҳудудларда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон ХДП Қувасой шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилди.

Шаҳарнинг “Суфон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Эътиборимиз марказидаги ҳудуд” лойиҳаси доирасида ташкил этилган сайёр қабулда халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Т.Разоқов сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Сайёр қабулда ташкилот ва муассаса раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллар иштирок этди. Қабул давомида депутат томонидан 17 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал этилди, 13 таси бўйича тушунтиришлар берилди. Ижро учун маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Қабул якунида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, уларнинг ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Нигорахон САБОДИНОВА,

Ўзбекистон ХДП Қувасой шаҳар кенгаши раиси.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш