Гендер тенглик мавзусида давра суҳбати ўтказилди

 

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Халқ демокартик партияси Андижон вилоят кенгаши томонидан Жалақудуқ тумани “Туялас” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган "Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари қонун ҳимоясида" мавзусидаги давра суҳбатида ҳам ушбу масалада сўз юритилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматов сўзга чиқиб, Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва бу борада яратилган шароитлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Туман ИИБ участка инспектори Х. Жабаралиев аёлларга кўрсатилаётган тазйиқ ва бошқа зўравонликлар ҳамда уларни олдини олиш, тарғиботчилар гуруҳи аъзоси, халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депутати Н. Хурхонова гендр тенглигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтдилар.

Депутатлар ва мутасаддилар тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш