Депутатнинг Олтинсой туманидаги учрашувлари қизғин кечди

 

Депутатлар халқимизнинг оғирини енгил қилиши, сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиши бугунги куннинг муҳим вазифаси. Шу нуқтаи назардан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ойбарчин Абдуллаева ҳудудлардаги мавжуд муаммолар бартараф этиш бўйича Олтинсой туманида бўлиб, бир маҳалларда истиқомат қилаётган сайловчилар билан учрашди. Учрашувда электорат манфаатлари билан боғлиқ муаммолар, ички йўлларни таъмирлаш, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш, шу билан бирга ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар муҳокама этилди. Муаммонинг катта-кичиги бўлмайди. Одамларнинг кичик муаммоси ҳал бўлса, катта натижаларга олиб келади. Акс ҳолда улар йиғилиб-йиғилиб, ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳал бўлган ҳар бир мурожаат ортида эса ўнлаб, ҳатто, юзлаб одамлар ҳаётидаги ўзгариш, янгиланиш мужассам. Шу жиҳатдан фуқароларимиз қонуний ҳуқуқлари бузилса, муаммолари мутасадди идораларда вақтида ҳал этилмай сарсон бўлса, ҳақиқат излаб депутатга мурожаат қилади. Чунки халқ вакиллари мурожаатларни эътиборсиз қолдирмайди, ижобий ҳал этиш чораларини кўради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Ойбарчин Абдуллаева ҳам ўз вазифасини сидқидилдан бажариб, одамларнинг оғирини енгил қилиб, ҳамиша халқ дарди билан яшашга, уларнинг муаммосини ечишда жонбозлик кўрсатиб келаётган депутатлардан бири саналади. Халқ вакили қачон сайловчилар билан учрашмасин, ҳар гал фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилади, кўтарилаётган масалаларга имкон қадар жойида ечим топади. Одамларнинг дарду қувончига шерик бўлиб, оғирини енгил қилишга жиддий ҳаракат қилади.

Депутат О.Абдуллаеванинг Олтинсой тумани аҳолиси билан учрашувлари ҳам ғоят қизғин кечди.

Одамларни рози қилиш бугунги ислоҳотларнинг асосий мезони, — дейди О.Абдуллаева. — Шу сабабли бугун замон билан ҳамқадам юриб, мавжуд муаммоларга биринчи бўлиб ечим топишга, одамларнинг дарду қувончига шерик бўлишга астойдил ҳаракат қиляпмиз. Ижтимоий эҳтиёжманд қатламга, доимий даромаддан маҳрум бўлган инсонларга кўмак беряпмиз. Маҳаллий раҳбарлар, депутатлар ҳам кўп вақтини одамлар орасида ўтказса, мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топса, фуқароларимиз адолат ва ҳақиқатнинг қудратига, ҳаётга ва келажакка ишонади.

Кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, айниқса, оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган оилаларга ижтимоий кўмак кўрсатиш — бугунги куннинг энг муҳим талабидир. Шу сабабли, депутат Олтинсой туманидаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, мурожаатларини тинглади.

Бир неча фуқаронинг ва маҳалла фаоллари томонидан кўтарилган масалалар жойида туман мутасаддилари билан биргаликда ўрганилиб, белгиланган тартибда қаноатлантирилди. Энг муҳими, депутат ташаббуси билан маҳаллалардаги эски трансформаторлар таъмирланиб, янги симёғочлар ўрнатиб берилди.

Сайловчилар билан учрашувда Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида эълон қилинган Тараққиёт стратегиясининг еттита йўналишидаги устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди. “Яшил макон” умуммиллий акцияси доирадаги кўчат экиш ҳашарида иштирок этди.

Учрашувларда депутат сайловчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Билдирилган ҳар бир таклиф ва муаммолар инобатга олиниб, муаммоларни бартараф этиш бўйича албатта зарурий чоралар кўрилиши, тегишли ташкилот, муассасаларга, Республика даражасида ҳал этиладиган масалалар юзасидан ҳам тегишли Вазирлик ва қўмиталарга депутатлик сўровномаларини юбориш орқали ҳал этиш чоралари кўрилиши белгиланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш