“Яшил макон” лойиҳасида тошкентликлар фаол
Тошкент вилоятида 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган. Ушбу акцияда Тошкент вилояти партия кенгаши ва барча 22 та туман ва шаҳар кенгашлари, корхона-ташкилотлардаги бошланғич партия ташкилотлари, партиянинг барча даражадаги депутатлари ҳам фаол қатнашмоқда.
"Долзарб 40 кунлик" акциясида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга, кўчатларни униб-ўсишини доимо назоратга олиш каби ишларни амалга оширишни мақсад қилиб, партиянинг Тошкент вилоят кенгаши биноси олдига ҳам мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Келажак бугундан бошланади.
"Яшил макон" умуммиллий дастурида фаол иштирок этинг!