Ўқувлар расмиятчилик учун эмас, натижадорлик учун ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бошқармаси ташаббуси билан партиянинг Хоразм вилоят кенгаши ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқидаги Янги Ўзбекистон — тараққиёт стратегияси” йўналишида белгиланган устуворликларни амалга ошириш мақсадида, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партия гуруҳларининг иш фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган амалий ўқув-семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Халқ депутатлари Хоразм вилояти маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, маҳаллий партия кенгашлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда таъкидланганидек, унинг мақсади Президентимизнинг қўшма мажлисда нутқида кўтарилган ижтимоий масалаларнинг ҳал этилишида партиядан сайланган марказий ва маҳаллий кенгашдаги депутатлар иштироки билан боғлиқ бўлди.

Zoom орқали ўқув семинарга раислик қилган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят кенгаши раиси Раҳимберган Юсупов бугунги ҳаётнинг ўзи депутатлик корпуси олдига юксак вазифаларни қўяётгани, ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаш, жумладан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли депутатлик назоратини кучайтириш жуда ҳам муҳим аҳамият ксасб этаётганини қайд этди. Бунда, партия маҳаллий кенгаш депутатларини аҳоли билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ўз ваколатларидан самарали фойдаланишларини ҳамда депутатлик вазифаларини масъулият билан бажаришларини таъминлаш зарур.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Боймурод Юсупов замонавий депутат олдида турган муҳим вазифаларга, уларнинг фунциялари ва ваколатларга тўхталди. - Нафақат одамларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, балки уларнинг юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, давлатимиз ва жамиятимизни ҳар томонлама ривожлантиришга доир таклиф ва тавсияларини жамлаш, партиянинг доимий эътибор марказида бўлиб келаётган долзарб ижтимоий масала – ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш,улардан келган мурожаатларни муддати кечикмаган ҳолда бартараф этиш чораларини кўриш, ҳудудлардаги ижтимоий муҳитни ўрганиш, аҳоли муаммоларини ҳал қилиш жараёнига депутатлик назоратини ўрнатиш, инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ, деган эзгу ғояни изчил давом эттириш орқали партиямиз электорати ҳисобланган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари муаммоларини ўрганиш ва ечим топиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан. Президентимиз бежиз таъкидлагани йўқ. Бугунги депутат кечаги депутат эмас. Афсуски, кун тартибидаги муҳим ижтимоий масалалар ечими устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш қониқарли эмас. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ҳудудни ривожлантириш борасида депутатлик сўровини юборишда ҳам сусткашликлар кузатилмоқда.

Б. Юсупов қўшма мажлисидаги нутқда кўтарилган ижтимоий масалаларни ҳал этилишида депутатларнинг сайлов округларида ишлаш, жойлардаги муҳим вазифалар ижросига доир долзарб таклифлар ишлаб чиқиш ва Халқ депутатлари махаллий Кенгашларнинг сессиялари кун тартибига киритиш учун сайловчилар билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйишнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, бунда, мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгаришларнинг замонавий босқичида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг жойларда қонунлар ва бошқа давлат қарорлари ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга оширишдаги роли ва масъулиятини оширишимиз лозимлигини айтди.

Бунда, Ўзбекистон ХДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси, маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари ва ҳудудий партия ташкилотларининг фаолиятини кучайтиришимиз керак.

Семинарда сўз олган Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши раиси, ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Шокир Худаёров, партиянинг Хозарасп туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Машъал Ваисов ўз сўзида ижтимоий масалаларнинг ҳал этилишида депутатлик гуруҳлари ва ҳудудий партия ташкилотларининг фаолиятини кучайтириш зарурлиги ҳақида гапиришди. Янги Ўзбекистон пойдеворини мустаҳкамлашда депутатларнинг жонбозлиги, ижро органлари раҳбарлари устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, электорат манфаатларига дахлдор бўлган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий масалаларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан махаллий Кенгаш сессиялари кун тартибига таклифларни олиб чиқиш ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги қайд этилди.

Энг муҳими, ҳудудий партия ташкилотлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун ташкил этилаётган ўқув семинарлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари иш фаолияти самарадорлигини ошириш, бу борада партиянинг сайловолди дастури ижросини таъминлашда партия гуруҳи аъзоларини сафарбар қилиш, партиянинг сайловлар арафасида қабул қилган сайловолди дастури ижросига юзасидан қабул қилган амалий Харакат дастури ижросини таъминлаш, партия электорати манфаатларини кўзлаб ўтказиладиган тадбирларни ташкилий жиҳатдан ташкиллаштириш, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзоларини ўз депутатлик ваколатларини тегишли сайлов округларида ижро этишларига ташкилий жиҳатдан бевосита ёрдам кўрсатиш ишига кўмаклашади.

Натижада партиянинг сайловолди дастури ижросини таъминлашда маҳаллий партия ташкилотлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳлари имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсиялар ва чора тадбирлар бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар жараёнида партия сайловолди дастуридан келиб чиқиб, аниқ, асослантирилган, энг муҳими партия доимий электорати манфаатларига мос ҳаётий позицияни шакллатириш масалалари муҳокама қилиб борилади.

Бунда, албатта, аҳолининг турли қатламларига кириб бориб, қонунларнинг мазмун-моҳиятини етказиш билан бир қаторда, муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари юзасидан ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифлар ҳам мунтазам равишда таҳлил этилиб, қонун ижодкорлиги жараёнида фойдаланилади. Албатта, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш самарадорлиги оширилади, мазкур соҳадаги ишларни янада такомиллаштиришга эришилади. Давлат дастурларининг, қонунларнинг ижросини ўрганиш юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил натижаларига асосан мутасадди давлат ташкилотлари мансабдор шахсларига депутатлик сўрови юбориш орқали ҳудудлардаги давлат органлари мансабдор шахсларининг масъулияти ошади.

Энг асосийси, партия электорати қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок этувчи субъектлар фаолияти билан яқинда танишади ҳамда қонун нормалари билан тартибга солиниши лозим бўлган ижтимоий муносабатларнинг кўлами, ҳуқуқ ва мажбуриятлар доираси, ривожланиш тенденциялари ҳамда ҳуқуқий оқибати борасида аниқ тасаввурга эга бўлади.

Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бошқармаси

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш