Ҳар бир мурожаат эътиборда!
Ўзбекистон ХДП Амударё туман Кенгашидаги Жамоатчилик қабулхонасига Манғит шаҳри Гурлан кўчаси 67-сонли кўп қаватли уйда яшовчи Махмуд Эшчанов кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, ахлат ташлаш жойидаги ахлатларни олиб кетиш масаласи юзасидан мурожаат қилган эди.
Ушбу масала ӮзХДП Амударё туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати М.Садуллаев томонидан ўрганиб чиқилди ва ”Тоза ҳудуд” ДУК бўлими билан биргаликда М.Эшчанов кўтарган масала 3 кун муддат ичида ижобий ҳал этилди.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати.