Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш мақсадида тизимли ислоҳотлар амалга оширилаяпти. Бу борада давлатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган даъвати дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш керак, бугунги кунда давлат бошқарувида асосий эътибор халқимизни рози қилишга қаратиляпти. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ибораси билан айтганда, бундан буён фаолиятимиз “инсон – жамият - давлат” тамойили асосида ташкил этилмоқда. Давлат бошқарувини эса ўз соҳасини пухта эгаллаган, замонавий фикрлайдиган, салоҳиятли кадрларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу маънода, етук салоҳиятли кадрларни жамиятнинг олтин фондига ўхшатиш мумкин.
Давлатимиз раҳбари жорий йилда Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишдаги нутқида кадрлар масаласига алоҳида тўхталиб ўтиб, истеъдодли ёшларни ўзида бирлаштирган “Янги авлод захира кадрлари, келажак лидерлари клубини” ташкил этиш таклифини илгари сурган эди. Ушбу ташаббус асосида қисқа муддатда юртимизнинг барча ҳудудларида “Келажак лидерлари” клуби ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди. Клубнинг асосий вазифаси сифатида давлат фуқаролик хизматига ҳар томонлама чуқур билмга эга бўлган, бошқарув ва етакчилик усулларини пухта эгаллаган, ҳалол, ватанпарвар ёш кадрларни тайёрлаш белгилаб берилган.
Менда давлат бошқарув соҳасига қизиқиш Ўзбекистон Халқ демократик партиясига аъзоси бўлишимга туртки бўлди. Партия туфайли мунтазам равишда сиёсий билимларимни ошириб келмоқдаман. Шунинг баробарида сиёсаий билимларни эгаллашга бўлган қизиқишим тобора ортиб бормоқда.
“Келажак лидерлари” клуби аъзоси бўлишимни эса партияда олган сиёсий билимларимни меваси деб биламан. Клуб аъзоси бўлганимдан кейин лидерлик кўникмалари, раҳбар шахси ҳақидаги қарашларим янада бойиб бормоқда. Шунинг билан бирга, сафдошларим орасида билимга, ўқиб-ўрганишга чанқоқ, эркин фикрлайдиган, ўз устида тинимсиз ишлайдиган, ватанпарвар ёшларимиз кўплигига амин бўлдим. Ишонаманки, улар ўзларига ишониб топширилган вазифаларни фидойилик, халққа юксак садоқат билан адо этадилар. Шу маънода, “Келажак лидерлари” халқимизнинг, давлатимизнинг ҳақиқий таянчи ва суянчига айланади.
Бизнинг шиоримиз: “Билмимиз, иқтидоримиз, кучимиз ва ташаббусларимиз Янги Ўзбекистон учун!”. Мен жонажон Ўзбекистонимизнинг фаол ёшларидан бири сифатида, бор кучим, илмим ва салоҳиятим азиз ватанимизнинг тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида сарфлашга тайёрман ва юрт, мамлакат манфаати деб яшашни ўзим учун олий шараф деб биламан.
Шоҳруҳмирзо Рўзиев,
“Келажак лидерлари” клуби аъзоси.