Аксарият муаммолар жойида ҳал этилмоқда

 

Халқ вакили қачон сайловчилар билан учрашмасин, ҳар гал фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилади, кўтарилаётган масалаларга имкон қадар жойида ечим топади. Одамларнинг дарду қувончига шерик бўлиб, оғирини енгил қилишга жиддий ҳаракат қилади. Шу маънода, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Фирдавс Шарипов аҳоли билан учрашувлар давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти, қабул қилинган ва муҳокамада бўлган қонунларнинг мазмун-моҳияти, Президентимизнинг фармон ва қарорларидаги нормалар хусусида сўз юритмоқда.

Денов туманидаги “Лағмон ота” маҳалласида сайловчилар билан учрашувда ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви, солиқ билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Шу билан бирга, “Буюк келажак” ва “Саноатчилик” маҳаллаларида яшовчи аҳоли билан ҳам сайёр учрашув ўтказилди. 50 га яқин муаммолар юзасидан мурожаатлар қилинди. Ушбу масалаларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги, идора, ташкилотлар ва сектор раҳбарларига сўровлар йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олинадиган бўлди.

Бу галги учрашувлар дастлаб Республика миқёсида ташкил этилаётган “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳудудда кўчат экиш ишлари билан бошланди. Сўнг, Денов туманидаги “Олловуддин” маҳалласидаги фуқаролар билан сайёр учрашув ўтказилди. Аҳоли томонидан ҳудудда боғча барпо этиш, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви каби 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Шунингдек, “Қайтмас” маҳалласида ҳам сайловчилар билан учрашув ўтказилди. Унда ҳам 10 дан ортиқ муаммолар, жумладан, табийи газ билан таъминлаш, ички йўлни таъмирлаш, симёғочлар ўрнатиш, маҳалла аҳолиси учун спорт майдони, электр энергияси билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш бўйича масалалар ўрганилди.

Мазкур муаммоларни ҳал этиш бўйича туман ҳокимлиги, идора, ташкилотлар ва сектор раҳбарларига хатлар йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Денов тадбиркорлик ва педагогика олийгоҳида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. “Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда талабаларга Бош Қомусимизнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти, ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ҳақида атрофлича маълумот берилди.

“Ақлий ҳужум” услуби асосида талаба-ёшлар билан қизғин мулоқот ўтказилди. Тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига депутат томонидан батафсил жавоблар берилди. Денов туманидаги “Шаҳринав” маҳалласидаги сайловчилар муаммолари тингланди. Фуқаролар томонидан ҳудудда ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви, маҳаллани “Обод маҳалла” лойиҳасига киритиш, кадастр хизмати, маҳалла идорасини қуриш каби 20 га яқин мурожаатлар қилинди. Айрим муаммолар, хусусан ҳудуддаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, маҳалла идорасини ташкил этиш масалалари жойига чиқиб ўрганилди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 10-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишилди. Болаларнинг мактабгача таълимда тарбияланиши бўйича ишларнинг ҳолати 19-сонли Мактабгача таълим ташкилоти мисолида кўриб чиқилди.

 

ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш