Беҳзод қўлсиз-оёқсиз сурат чиза олади

 

Бу ёруғ оламга келган ҳар бир инсон эртанги кунга умид, орзу билан яшайди, бахтли турмуш кечиришини истайди. Унинг ким бўлиши, ёши, жисмоний ҳолатининг бунга дахли йўқ. Турли сабабларга кўра ногиронлиги, жисмоний нуқсони бўлганлар ҳам бошқалар қатори инсон. Уларнинг ҳам орзулари, ҳаётдан мақсадлари бор. Бошқалардан фарки, улар кўпроқ эътибор, меҳрга муҳтож. Ўзбекистон ХДП фаоллари электорат асосини ташкил этувчи ногиронлиги бўлган инсонларнинг дарду муаммоларини ечиш йўлида камарбаста.

Куни кеча Янгиқўрғон тумани, “Бирлик” МФЙда яшовчи I-гуруҳ ногиронлиги бўлган, 31-умумий ўрта таълим мактабининг якка тартибда ўқийдиган иқтидорли ўқувчиси Муҳаммедов Беҳрузбек аҳволидан хабар олинди. 3 декабрь — "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши раиси депутат Илҳомжон Атабаев, Наманган шахар партия ташкилоти раиси Д. Ўринбоева, ЎзХДП Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси, депутат С. Жуманова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили Р. Турғуновлар Беҳрузбек ҳолидан хабар олишди, унга компьютер жамланмаси совға қилинди. Б. Муҳаммедовнинг оила аъзолари Ўзбекистон Халқ Демократик партиясига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

Беҳзод қўл ва оёқлари ишламаслигига қарамай, оғзи орқали қалам ёрдамида улуғ алломалар, гўзал табиатни акс эттирган расмлар чиза олади. Иқтидор эгаси бўлган Б. Муҳаммедов томонидан яратилган санъат асарлари тадбир иштирокчиларини лол қолдирди.

 

С. Жуманова,

ЎзХДП Янгиқўрғон туман кенгаши.

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш