Таъқиқлар ва чекловларнинг юмшатилиши масъулият камайтирмайди

 

"Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, транспортни бошқаришда ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар берилди. Масалан, эндиликда автомобилни бошқариб кетаётган шахс телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин. Бундан ташқари, автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарималар миқдори пасайтирилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси бундан бир неча ой муқаддам автомобиль йўлларидаги радарлар билан боғлиқ муаммоларни ўрганиб транспорт соҳасидаги бир қатор таъқиқларни юмшатиш, бекор қилиш, хайдовчиларга қўлланилаётган жарималар миқдорини пасайтириш таклифи билан чиққанди. Йўлларда ҳаракатланиш барча учун қулай, барча учун хавфсиз бўлмоғи лозим.

 Йўл ҳаракати қоидалари соҳасидаги қатор ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик юмшатилганини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Шундай бўлсада, йўлда барча қоидалар ва хавфсизлик чораларига риоя этган ҳолда ҳаракатланиш муҳимлигини эслатиб ўтамиз. Зеро, таъқиқлар ва чекловларнинг юмшатилиши ёки бекор қилиниши хавфсизлик чоралари, қоидаларни бузиш мумкинлигини англатмайди.

 

Ўзбекистон ХДП Ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш