“Мурувват” уйида “Меҳр улашинг” тадбири ўтказилди

 

Нукус “Мурувват” аёллар интернат уйида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Меҳр улашинг” шиори остида тадбир ўтказилди.

Унда партия республика Кенгаши масъул ходимлари, Жўқорғи Кенгесдаги партия фракцияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбирни ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов кириш сўзи билан очиб берди ва юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган эътибор, уларнинг қонуний ҳуқуқ, манфаатларини таъминлаш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар, хусусан, миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

“Мурувват” аёллар интернат уйи директори Лидия Ким сўзга чиқиб, партия фаоллари ва депутатлар муассасага доимий эътиборда бўлиб келаётгани, партия электорат манфаатларини ишончли ҳимоя қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Акциянинг асосий мақсади, ногиронлиги бўлган шахсларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, партия ғоя-мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, дастурий вазифаларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ногиронлиги бор шахслар ижтимоий ҳаётга интеграция қилиниши, улар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканликларини доимо ҳис қилишларига эришишдан иборат экани таъкидланди.

Электорат манфаатларини ҳимоя қилишда, ногиронлиги бўлган шахсларни маънавий қўллаб-қувватлашда фаол бўлган “Мурувват” аёллар интернат уйининг бир қанча ходимлари ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Тадбирнинг бадиий қисмида эстрада хонандалари ҳамда “Мурувват” уйида тарбияланувчилари томонидан ижро этилган дилрабо куй ва қўшиқлар, рақслар барчани хушнуд этди.

 

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш