Жамиятда ҳам кимнинг ўз ўрни бор

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти Кенгаши ногиронлиги бўлган инсонларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиб келади. Яқинда партия фаоллари «Жамиятда — хар кимнинг ўз ўрни бор» шиори остида Ховос туманида истиқомат қилувчи Аҳматқулова Каромат Қахрамон қизининг ижод мактабига бориб унинг холидан хабар олишди. Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати А.Бойбеков иштирокида Ўзбекистон ХДП нишони ва ташаккурномаси ҳамда совғалари топширилди.

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан вилоят бўйлаб уюштирилаётган тадбирларда кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган инсонларга ЎзХДП ҳудудий кенгашлари томонидан меҳр кўрсатилмоқда.

 

ЎзХДП Сирдарё вилоят кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш