Ногиронлиги бўлган фуқаролар учун барча шароитлар яратилмоқда

 

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Меҳр улашинг” лойиҳаси доирасида Сирдарё туманида жойлашган Кўзи ожизлар жамиятида тадбир ташкил этилди.

Тадбир аввалида партия вилоят Кенгаши раиси Шерали Мамадецоев юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон ва кекса авлод вакилларига қаратилаётган эътибор, ғамхўрликлар ҳақида гапирди. Жамият аъзолари номидан сўзга чиққанлар ҳам давлатимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганидан миннатдор эканликларини билдирдилар.

Шунингдек, тадбир давомида жамиятда яшовчилар учун яратилган шароитлар билан танишилди, муаммолар ўрганилди. Кўзи ожиз юрдошларимиз учун саховат оши дамланиб, совға-саломлар топширилди.

– Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларни ҳар доим ҳис этиб турибмиз, – дейди Кўзи ожизлар жамият раиси Улуғбек Абдужабборов. – Мана, бугун ҳам Халқ демократик партиясидан келиб, биздан ҳол-аҳвол сўрашди. Кўнглимизни кўтариб, совғалар тақдим этишди. Бундан жуда ҳам миннатдормиз. Юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги бардавом бўлсин.

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан сана муносабати билан навбатдаги тадбир Сирдарё туманидаги ногиронлиги бўлган аёллар Мурувват интернат уйида ўтказилди. Фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган муассаса ходимларига, тарбияланувчиларига ҳомийларнинг совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш