“Меҳр улашинг” акцияси доирасида ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олинди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида “Жамиятимизда меҳр-оқибат, мурувват ва саховат тамойилларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Энг муҳими, бу тизим амалда ишлаши ва ушбу тоифадаги инсонлар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси, деб ҳис этишлари зарур”, – деб таъкидлаган эди.

Таъкидлаш керак, бу борада миллий қонунчилигимиз такомиллаштирилиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ифодалаш йўлида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча жабҳаларида бундай инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим чора-тадбирлар кўрилди.

Ҳар йили 3 декабрда нишонланадиган Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда ҳам ногиронлги бўлган инсонларнинг шаъни ҳамда ҳуқуқлари қадрланишига яна бир бор эътибор қаратилади. Бу Ургут туманидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган Мурувват интернат уйи даволанувчилари учун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан ўтказилган “Меҳр улашинг” шиори остидаги тадбирда сўзга чиққанлар томонидан алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида Мурувват интернат уйининг бугунги кундаги аҳволи, уларнинг моддий-техник таъминоти, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати билан танишилди. Ташриф давомида муассасада яшовчилар учун байрам дастурхони ташкил этилди, уларга партия вилоят кенгашининг совғалари топширилди.

Бу каби тадбирлар ногиронли бўлган инсонларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин намунасидир.

 

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш