“Мурувват” уйида байрам тадбири

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарорига асосан декабрь ойининг 3 санаси Бутунжаҳон ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади. Сана муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тадбирлар ташкил этилиб, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олинди.

Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нурота туман кенгаши раҳбарияти ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан шаҳардаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернатида ўтказилди.

Депутатлар тадбир давомида масканда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, бу ерда яратилган шароитларни ўргандилар, муассасада яшовчилар билан самимий суҳбатлашдилар ва уларга байрам билан табриклаб, совғалар топширдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш