Қонун ижроси депутатлик гуруҳи назоратида

 

Аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Бу борада сўнгги йилларда тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар натижадорлиги, кўзланган марраларнинг забт этилиши жамоатчилик назоратига ҳам боғлиқ. Шу боисдан, жамоат ташкилотлари ва уларнинг вакиллари томонидан жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах шаҳар кенгаши томонидан ҳам ушбу йўналишда муайян чора-тадбирлар белгилаб олинган ва уларнинг ижроси юзасидан тегишли ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, партия гуруҳи томонидан "Дори воситалари ва фармацевтик фаолияти тўғрисида"ги қонуннинг Жиззах шаҳрида бажарилиши тўғрисидаги масала ўрганиб чиқилди. Бу жараёнда шаҳардаги бир қатор дорихоналарда қонун ижроси юзасидан муайян ишлар бажарилаётганлиги билан бир қаторда айрим камчиликларга йўл қўйилгани ҳам аниқланди.

Ўрганиш натижаси белгиланган тартибда партия гуруҳи ва тегишли доимий комиссия йиғилишида кўриб чиқилиши белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш