Бош вазирликка ЎзХДП номзодини сўров иштирокчиларидан 67 фоизи ёқламоқда

Telegram’даги Insider.uz каналида жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайлов натижаларига кўра парламентда юқори ўрин эгаллаган партия томонидан Бош вазирликка илгари сурилиши эълон қилинган номзодларни танлаш борасида аноним сўров ўтказилмоқда.

Аввалроқ kun.uz нашри кўрсатган натижаларга кўра, Бош вазирликка илгари сурилиши эълон қилинган Ўзбекистон ХДП номзоди Очилбой Раматовга умумий сўровнома иштирокчиларидан (3005 киши) 37 фоизи (1070 киши) овоз берган эди.

Ҳозирда бу сўров янада оммалашиб, охирги натижаларга кўра партиямиз вакили Очилбой Раматов номзоди 67 фоиз овоз тўплаган. Таҳлил қиладиган бўлсак, бу барча жавоб вариантлари умумий сонидан икки баробар кўп овозга тўғри келмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019 Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш