Депутатлар томонидан саховат кўрсатилди

 

Турк оламининг забардаст шоири, мутафаккир, давлат арбоби, «Қутадғу билиг»дек беназир асарни яратган Юсуф Хос Ҳожиб оқил ва сахий кишилар ҳақида сўз юритар экан:

    Кишилар аро чин киши ул бўлар,

    То ундан кишилар нафини олар.

    Нафи йўқ кишилар кишига зарар,

    Нафи бор кишидан эл қутга тўлар,

– дея таъриф келтирган эди.

 

Дарҳақиқат, халқпарвар, саховатпеша инсонлардан элга кўп наф тегади. Улар сабаб бўлиб, кимнидир мушкули осон бўлади, бошқа бировнинг уйига барака киради. Айниқса, ўзгалар эътибори ва кўмагига муҳтож бўлганларга ёрдам қўлини узатиш, уларнинг кўнглига бир қатим нур улашишнинг савоби катта. Орамизда эса бундай инсонлар кўп.

Партиядошларимиз, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мухтор Илҳомов ва Учтепа туман Кенгаши депутати Собитжон Имомов «Меҳр улашинг» лойиҳаси доирасида сайлов округларида яшовчи ногиронлиги бўлган болаларнинг уйига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар. Уларнинг яшаш шароитлари билан танишдилар, орзу-ҳаваслари хусусида суҳбат қурдилар.

Тадбир давомида депутатлар томонидан ногиронлиги бўлган болаларга совға-саломлар, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш