Хотин-қизлар учун бепул кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан амалга оширилаётган “Аёллар соғлиги – келажак бойлиги” лойиҳаси доирасида партиянинг вилоят Кенгаши ҳамда “Соғлом авлод жамғармаси” вилоят бўлими билан ҳамкорликда Фарғона ҳамда Қува туманларининг чека кишлоқларида яшовчи хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир иштирокчиларига мутахассислар томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар, жумладан, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ва болаларнинг даволанишлари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида давлат дастурларида белгиланган вазифалар, аёлларда кўп учрайдиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш борасида маълумот, маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, хотин-қизлар ва болалар шифокор-мутахассислар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра, касаллиги аниқланганларга зарур тавсиялар берилди, кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар ва болаларга бепул даволанишлари учун йўлланма ва ордер олиш учун амалий ёрдам кўрсатилди.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш