“Яшил макон” лойиҳасида партиямиз депутатлари фаол иштирок этмоқда

 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари Қорақапоғистон Республикаси Қонликўл туманида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Туманда “Долзарб 40 кунлик” акцияси ҳудудни яшил маконга айлантириш борасида каттаю кичикни руҳлантирди дейилса, асло муболаға бўлмайди. Бугунги кунда туманнинг қайси бир овулга борманг, кўчат экиш ишлари оммавий тус олганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Бу хайрли ишда корхона ва ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Жумладан, туман ҳокимияти ва халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган кўчат экиш тадбирида Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгаши мутасаддилари, партия депутатлари, фаоллар иштирок этди.

Тадбир давомида партиямиз ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудга маҳаллий иқлимга мос мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қонликўл туман кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш